Қозоғистонлик уч теннисчи ITF турнирнинг жуфтлик баҳсларида чорак финалга чиқди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик Анна Данилина, Жибек Қуламбаева ва Гўзал Айнитдинова Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган ITF World Tennis Tour «BeeTV 40 Women's» турнирининг жуфтлик баҳсларида чорак финалга чиқди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларида биринчи ракеткаси Анна Данилина учун дастлабки ўйин осон кечмади.

Мусобақанинг биринчи ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган А.Данилина беларуслик Ирина Шиманович билан бирга уч сет давом этган баҳсда индонезиялик Жесси Ромпис – Хонг Ю Вонни 6:3, 2:6, 11:9 ҳисобида мағлуб этди.

Чорак финалда қозоқ-беларус жуфтлиги таиландлик Луксика Кумхум ва Пеангтарн Плипуек билан учрашади.

Жибек Қуламбаева польшалик Мартина Кубка билан биргаликда ўзбекистонлик Нигина Абдураимова – грузиялик Екатерина Горгодзени 7:5, 4:6, 10:7 ҳисобида мағлуб этди. Улар ярим финалга чиқиш учун учрашувнинг иккинчи ракеткалари жанубий кореялик На Лэ Хань – Су Джон Чан билан куч синашади.

Яна бир қозоғистонлик Гўзал Айнитдинова россиялик Екатерина Маклакова билан бирга россиялик Екатерина Макарова – Анастасия Захаровани 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этди. Уларнинг чорак финалдаги рақиблари россиялик Виктория Дьяченко ва Анастасия Тихонова.

Фото: Қозоғистон теннис федерацияси

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram