Қозоғистонлик теннисчиларнинг жаҳон рейтингидаги ўринлари маълум бўлди
ASTANA. Kazinform - Аёллар теннис ассоциацияси (WТА) рейтингининг жорий талқини эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Sports.kzга таяниб.
Дунёнинг биринчи ракеткаси польшалик Ига Швентек, иккинчи поғонада америкалик Кори Гауфф, учинчи поғонани беларуслик Арина Соболенко эгаллаб турибди. Қозоғистоннинг энг кучли вакили Елена Рибакина эса тўртинчи ўринда қолди.
Эслатиб ўтамиз, Е.Рибакина соғлиғи сабабли 2024 йилги Олимпиада турниридан четлаштирилгач, Торонтодаги (Канада) мусобақада ҳам чиқишдан бош тортган эди.
Яна бир қозоғистонлик теннисчи Юлия Путинцева бир поғонага кўтарилиб, 31-ўринни эгаллади.
Жуфтлик баҳсларида янги зеландиялик Эрин Рутлифф пешқадамлик қилаётган бўлса, чехиялик Катерина Синякова иккинчи, канадалик спортчи Габриэла Дабровски эса учинчи ўринни банд этди.
Қозоғистоннинг жуфтликлар баҳсидаги биринчи ракеткаси Анна Данилина 48-поғонада қолди. Жибек Қуламбаева бир поғона юқорилади – 134-ўрин.