Қозоғистонлик теннисчиларнинг жаҳон рейтингидаги ўринлари маълум бўлди

Теннис
Фото: Sports.kz.

Аёллар теннис ассоциацияси (WТА) яккалик ва жуфтлик ўйинлари рейтингининг сўнгги версиясини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Кучли ўнталикда ҳеч қандай ўзгаришлар кузатилмади. Рейтингнинг кучли учлиги Арина Соболенка (Беларусь), Ига Швентек (Польша) ва Кори Гауфф (АҚШ)дан иборат.

Қозоғистоннинг энг кучли вакили Елена Рибакина эса бешинчи ўринда қолди. Эслатиб ўтамиз, Рибакинанинг 2023 йилдаги навбатдаги ва якуний мусобақаси 29 октябрда бошланадиган WТА финал турнири бўлади.

Юлия Путинцева 66-ўринни эгаллади.

Жуфтлик баҳсларида бельгиялик Элизе Мертенс пешқадам, америкалик Сторм Хантер иккинчи, чехиялик спортчи Катержина Синякова учинчи ўринга кўтарилди.

Қозоғистоннинг “дубл”даги биринчи ракеткаси Анна Данилина 32-ўринда, Рибакина бир поғона юқорига кўтарилди – 115, Жибек Қуламбаева – 157 (-3).

Сўнгги хабарлар
telegram