Қозоғистонлик теннисчиларнинг жаҳон рейтингидаги ўринлари аниқланди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон теннисчиларининг жаҳон рейтингидаги ўринлари аниқланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Аёллар теннис уюшмаси (WТА) янгиланган рейтингида Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Елена Рибакина 10-ўринни сақлаб қолди.

Яна бир қозоғистонлик Юлия Путинцева 40 дан 42 га тушиб кетди.

ТОП-3 ўзгаришсиз қолди: Польша вакили Ига Швентек пешқадамлик қилди, беларуслик Арина Соболенко иккинчи, америкалик Жессика Пегула учинчи бўлди.

Жуфтлик баҳсларида Анна Данилина 26 дан 25 га, Елена Рибакина 97 дан 96 гача кўтарилди.

Александр Бублик Профессионал теннисчилар уюшмаси (ATP) рейтингида 46-ўринда қолди, Тимофей Скатов эса 134-ўриндан 140-ўринга тушиб кетди.

Кучли учликда сербиялик Новак Жокович, испаниялик Карлос Алькарас, грециялик Стефанос Циципас бор.

Жуфтлик баҳсларида Андрей Голубев 51-дан 58-га, Александр Недовесов 68-дан 69-га, А.Бублик 181-дан 185-га тушиб кетди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram