Қозоғистонлик теннисчилар жаҳон рейтингида кўтарилишди

Қозоғистонлик теннисчилар жаҳон рейтингида кўтарилишди
Фото: ktf.kz

Қозоғистонлик теннисчилар янгиланган жаҳон рейтингида кўтарилишди, деб хабар беради Каzinform.

Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Елена Рибакина WТА рейтингида 4-ўринни сақлаб қолди, Юлия Путинцева 66-ўриндан 63-ўринга, Жибек Қуламбаева эса 469-ўриндан 465-ўринга кўтарилди.

Жуфтликлар баҳсида Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Анна Данилина 56-ўриндан 54-ўринга, Ж.Куламбаева 146-ўриндан 143-ўринга, Аружан Сағиндиқова 918-ўриндан 892-ўринга, Жанел Рустемова 1004-ўриндан 997-ўринга кўтарилди.

Эркаклар ўртасида Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Александр Бублик ҳамон 32-ўринни эгаллаб турибди.

Бейбит Жукаев - 188, Денис Евсеев - 190, Тимофей Скатов - 222, Михаил Кукушкин - 264, Дмитрий Попко 455 ўриндан 419-ўринга кўтарилди. Худди шундай Григорий Ломакин (794, +1), Алексей Нестеров (1555, +4), Тимур Мауленов (1996, +22) ўз кўрсаткичларини яхшилади.

Жуфтлик баҳсларида Александр Недовесов 45-ўринни эгаллади, Александр Бублик 224-ўриндан 223-ўринга, Денис Евсеев 561-ўриндан 559-ўринга, Д.Попко 800-ўриндан 780-ўринга кўтарилди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram