20:30, 03 Январь 2024 | GMT +5
Қозоғистонлик теннисчилар янги йилни муваффақиятли бошлашди
Қозоғистонлик теннисчилар янги йилни муваффақиятли бошлашди, дея хабар беради Каzinform агентлиги Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизматига таяниб.

Оклендда (Янги Зеландия) WТА 250 туркумидаги турнир бўлиб ўтмоқда, унда Анна Данилина ярим финалга чиқди. Қозоғистонлик теннисчи Виктория Грунчакова (Словакия) билан жуфтликда чорак финалда хитойликлар Сию Ван/ Юэ Юаньни 6:4, 7:6 (8:6) ҳисобида мағлуб этди.
Нонтхабури (Таиланд) шаҳрида бўлиб ўтган ITF W50 турнирида Жибек Қуламбаева чорак финалга йўл олди. Грециялик Сапфо Сакеллариди билан жуфтликда Қуламбаева Майя Хвалиньска (Польша)/ Юки Наито (Япония) жуфтлигини икки сетда мағлуб этди – 6:4, 6:3.