Қозоғистонлик теннисчилар Ролан Гаррос турнирида қанча пул ишлаб олди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчилар Ролан Гаррос турнирида қанча пул ишлаб олгани маълум бўлди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
Фото: ktf.kz

Франция очиқ чемпионатида жами етти нафар қозоғистонлик теннисчи куч синади.

Ролан Гаррос мусобақасининг бу йилги мукофот жамғармаси 49,6 миллион еврони ташкил этган бўлса, қозоғистонлик теннисчилар жами 485 минг евро (234,4 миллион тенге) ишлаб олди.

Юлия Путинцева – 150 500 евро (8 500+142 000).

Елена Рибакина – 142 000 евро.

Александр Бублик – 77 500 евро (8 500+69 000).

Тимофей Скатов – 69 000 евро.

Александр Недовесов – 21 500 евро.

Анна Данилина – 16 000 евро (2500+13500).

Андрей Голубев – 8500 евро.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар