Қозоғистонлик теннисчилар Хитойдаги мусобақани ғалаба билан бошлади

Теннис
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси

Қозоғистонлик Юлия Путинцева ва Анна Данилина Нинбо (Хитой) WТА 250 турнирини ғалаба билан бошлади, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Қозоғистоннинг яккалик баҳслардаги иккинчи, жаҳоннинг 73-ракеткаси Юлия Путинцева ўзининг илк учрашувини дунё рейтингида 248-ўринни эгаллаб турган австралиялик Дарья Савиллга қарши ўтказди.

Қозоғистонлик теннисчи 6:1, 6:4 ҳисобида осон ғалаба қозонди. Юлия Путинцева чорак финал йўлланмаси учун дунёнинг ўн тўртинчи, турнирнинг 2-ракеткаси чехиялик Петра Квитова ёки 112-ўринни эгаллаб турган германиялик Анна-Лена Фридзам билан куч синашади.

Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларида биринчи, жаҳоннинг 32-ракеткаси Анна Данилина россиялик Александра Панова билан биргаликда чорак финалга чиқди. Мусобақанинг 2-ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган Қозоғистон-Россия жуфтлиги нидерландиялик Арианне Хартоно ва австралиялик Оливия Тьяндрамулияни мағлуб этди - 6:4, 7:5.

А.Данилина ва А.Панованинг навбатдаги рақиблари кейинроқ аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик теннисчилар Осиё ўйинларини муваффақиятли бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар