Қозоғистонлик теннисчи US Open саралашининг ярим финалига чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи Михаил Кукушкин Нью-Йоркда АҚШ очиқ чемпионатининг (US Open) яккалик баҳслари саралаш босқичидаги дебют учрашувини ўтказди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Михаил Кукушкин дунёнинг 235-ракеткаси ҳисобланган аргентиналик теннисчи Николас Кикер билан учрашиб, икки сетда умумий 6:3, 6:7 ҳисобида зафар қучди. Учинчи, ҳал қилувчи ўйинда қозоғистонлик спортчи 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Яна бир брейк – 4:0. Шундан сўнг Н.Кикер учрашувни давом эттиришдан бош тортди. Учрашув икки соату 36 дақиқа давом этди.

Учрашув давомида М.Кукушкин 3та эйс амалга оширди ва 10та брейк-пойнтнинг ярмидан фойдаланди.

Михаил Кукушкин «Катта Дубулға» саралашининг ярим финалига чиқди.


Сўнгги хабарлар
telegram