Қозоғистонлик теннисчи Таиланддаги мусобақада чорак финалга чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистонлик Бейбит Жукаев Таиландда бўлиб ўтаётган челленжер мусобақасида чорак финалга чиқди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, жаҳон рейтингида 395-ўринни эгаллаб турган Бейбит иккинчи босқичда дунёнинг 384-ракеткаси япониялик Сё Симабукуро билан ўйнади.

Қозоғистонлик теннисчи 2:6, 6:3, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Учрашув 1 соат 49 дақиқа давом этди. Бу ўйинда Бейбит 18 та эйс амалга оширди ва 8 та брейк-пойнтнинг 2 тасидан фойдалана олди.

Б.Жукаев ярим финалга чиқиш учун «Монако» вакили Валентин Вашеро билан куч синашади.

Қозоғистонлик теннисчилар АҚШ очиқ чемпионатининг иккинчи босқичига чиқишди.

Фото: ktf.kz

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram