Қозоғистон теннисчилари АҚШ очиқ чемпионатининг иккинчи босқичига чиқишди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон теннисчилари АҚШ очиқ чемпионатининг жуфтлик баҳсларида иккинчи даврага йўл олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, Александр Бублик ва даниялик Хольгер Руне илк учрашувини америкалик Фрэнсис Тиафо ва Денис Кудлага қарши ўтказди.

Қозоғистон-Дания жуфтлиги 6:2, 3:6, 6:1 ҳисобида зафар қучди. Бублик ва Руне иккинчи босқичда франциялик спортчилар Кентен Гали ва Адриан Маннарино билан беллашади.

Яна бир қозоғистонлик Александр Недовесов покистонлик Айсам Қуреши билан биргаликда биринчи босқичда аргентиналик Томас Мартин Этчеверри – Себастьян Баэсни мағлуб этди – 6:1, 7:5. Улар иккинчи босқичда «Катта дубулға» турнирининг жуфтлик ғолиби салвадорлик Марсело Аревало – «Катта дубулға»нинг тўрт карра ғолиби голландиялик Жан-Жюльен Ройер билан учрашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юлия Путинцева АҚШ очиқ чемпионатини ғалаба билан бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram