Қозоғистонлик теннисчи Мисрдаги турнирни ғалаба билан бошлади

Ломакин
Фото: sports.kz

Қозоғистонлик теннисчи Григорий Ломакин Шарм-аш-Шайхда (Миср) яккалик баҳслари бўйича ITF турнирида илк учрашувини ўтказди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Sports.kzга таяниб.

Ломакин кортда Польша вакили Адам Баюрко билан учрашди ва икки сетда умумий 6:1, 6:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашув Миср турнирининг 1/16 финал босқичидан ўрин олган. Кейинги ўйинда қозоғистонлик украиналик теннисчи Юрий Джавакян билан учрашади.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли қозоғистонлик спортчи айни дамда АТР (Профессионал теннисчилар уюшмаси) жаҳон яккалик рейтингида 794-ўринни эгаллаб турибди.

Сўнгги хабарлар