09:19, 08 Декабрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонлик теннисчи Мисрдаги мусобақада ярим финалга чиқди
Қозоғистонлик Григорий Ломакин Шарм-ал-Шайх (Миср) ITF турнирининг жуфтлик баҳсларида ярим финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform.

Мусобақанинг 2-ракеткаси сифатида қайд этилган Г.Ломакин украиналик Вадим Урсу билан бирга чорак финалда сербиялик Борис Бутулия ва россиялик Савелий Ивановга қарши баҳс олиб борди.
Қизиқарли кечган баҳсда Қозоғистон-Украина жуфтлиги 6:1, 5:7, 10:6 ҳисобида зафар қучди.
Г.Ломакин - В.Урсу финалга чиқиш учун германияликлар Тим Руехл - Макс Висканд билан беллашади.