11:10, 29 Ноябрь 2024 | GMT +5
Қозоғистонлик теннисчи Мисрдаги мусобақада ярим финалга чиқди
ASTANА. Кazinform — Қозоғистонлик теннисчи Сандуғаш Кенжебаева Шарм-аш-Шайх (Миср) ITF W15 турнирининг жуфтлик баҳсларида ярим финалга йўлланма олди.
Мусобақанинг 3-ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган Сандуғаш Кенжебаева чехиялик Ивана Себестова билан бирга чорак финалда россиялик Полина Кайбекова ва грузиялик Зозия Кардавани мағлуб этди.
Қозоғистон-Чехия жуфтлиги 6:4, 7:5 ҳисобида зафар қучди.
С.Кенжебаева – И.Себестова финалга чиқиш учун нидерландиялик Лус Эбелинг Конинг – Сара Ван Эмст жуфлиги билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик теннисчилар Мисрдаги турнирда чорак финалга чиққани ҳақида ёзган эдик.