Қозоғистонлик теннисчи Италиядаги турнирнинг чемпиони бўлди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик, дунёнинг 209-ракеткаси Тимофей Скатов «Парма 2» (Италия) рақиблар турнирида чемпион бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи финалда жаҳон рейтингида 156-ўринни эгаллаб турган словакиялик Йозеф Ковалик билан бош соврин учун баҳс олиб борди.

Т.Скатов 7:5, 6:7 (2:7), 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Т.Скатов учрашув давомида берилган 11 та брейк-пойнтнинг бештасидан унумли фойдалана олди. Рақиб 4 та брейк билан ажралиб турди.


Муаллиф: Ғайсали Сейтақ

Фото: sports.kz


Сўнгги хабарлар