11:37, 06 Июнь 2023 | GMT +5
Қозоғистонлик теннисчи Германиядаги мусобақани ғалаба билан бошлади
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг иккинчи, дунёнинг 147-ракеткаси 22 ёшли Тимофей Скатов Германиянинг Хайльбронн шаҳрида бўлиб ўтган челленджер турнирини ғалаба билан бошлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Қозоғистонлик теннисчи илк учрашувини дунё рейтингида 174-ўринни эгаллаб турган 31 ёшли босниялик Дамир Джумхурга қарши ўтказди.
Т.Скатов 7:5, 6:1 ҳисобида зафар қучди.
Бир соату 40 дақиқа давом этган мусобақада Тимофей 18 та брейк-пойнтдан 7 тасидан фойдаланди. Рақиб 1 эйс, 3 брейк (9 брейк-пойнт) билан ажралиб турди.
Тимофей Скатов чорак финалга чиқиш учун дунёнинг 81-ракеткасидан бири испаниялик Хауме Муньяр ёки рейтингда 160-ўринни эгаллаган боливиялик Уго Дельен билан куч синашади.
Соврин жамғармаси 145 000 еврога баҳоланган мусобақа 10 июнда якунланади. Чемпион 19 650 евро ишлаб олади ва 125 рейтинг очкосига эга бўлади.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ