Қозоғистонлик теннисчи Франциядаги мусобақани муваффақиятли бошлади

теннис
Фото: Қазақстан теннис федерациясының баспасөз қызметі

ASTANA. Kazinform - Қозоғистоннинг иккинчи, дунёнинг 59-ракеткаси Александр Шевченко Экс-ан-Провансда (Франция) челленжер турнирини муваффақиятли бошлади.

Мусобақанинг 7-ракеткаси сифатида қайд этилган қозоғистонлик теннисчи илк учрашувини дунё рейтингида 108-ўринни эгаллаб турган франциялик Грегуар Баррер билан ўтказди.

А.Шевченко рақибини 6:3, 6:1 ҳисобида мағлуб этди.

Бир соатдан ортиқ давом этган баҳсда у 3 та эйс билан бирга барча 4 та брейк-пойнтдан фойдаланди.

Александр Шевченко чорак финалга чиқиш учун дунё рейтингида 136-ўринни эгаллаб турган аргентиналик Факундо Баньис билан беллашади.

Саралаш баҳсларидан сўнг асосий тўрга қўшилган яна бир 129-ўриндаги қозоғистонлик Михаил Кукушкин биринчи даврада дунёнинг 96-ракеткаси, аргентиналик Франсиско Комесанага ютқазди – 4:6, 6:1, 6:7 (6) :8). Бу шиддатли кураш уч соату олти дақиқа давом этди.

Сўнгги хабарлар