Қозоғистонлик теннисчи Босниядаги мусобақада ярим финалга чиқди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик Андрей Голубев жуфтлик баҳсларида Босния ва Герцеговинанинг Баня-Лука шаҳрида бўлиб ўтаётган АТР 250 турнирининг ярим финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи украиналик Денис Молчанов билан биргаликда чорак финалда швециялик Андре Горанссон ва япониялик Бен Маклахланга қарши баҳс олиб борди.

Қозоғистон-Украина жуфтлиги бир соатдан ортиқ давом этган баҳсда 6:3, 6:1 ҳисобида зафар қучди.

А.Голубев ва Д.Молчанов финалга чиқиш учун британиялик Жейми Маррей – янги зеландиялик Майкл Винус ёки эквадорлик Гонсало Эскобар – Диего Идальго билан беллашади.

Баня-Лука турнирида яна бир қозоғистонлик Александр Недовесов португалиялик Франциско Кабрал билан биргаликда дастлабки учрашувда хорватиялик Иван ва Матей Шабановларни 6:4, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

А.Недовесов ва Ф.Кабрал чорак финалда франциялик Садио Думбия ва Фабиен Ребуль билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина Штутгарт турнирини ғалаба билан бошлагани ҳақида ёзган эдик.

Шунингдек, Қозоғистонда илк бор теннис бўйича жаҳон чемпионатининг саралаш баҳслари ўтказилади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Фото: ktf.kz

Сўнгги хабарлар
telegram