Қозоғистонлик теннисчи Бельгиядаги турнирнинг чорак финалига чиқди

ASTANА. Кazinform - Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларидаги биринчи, дунёнинг 57-ракеткаси Александр Недовесов Антверпен (Бельгия)АТP 250 турнирининг чорак финалига чиқди.

Недовесов
Фото: ktf.kz

Қозоғистонлик теннисчи америкалик Роберт Галловей билан биргаликда биринчи даврада британиялик Жейми Маррей - австралиялик Жон Пирсни мағлуб этди.

Биринчи партияда Қозоғистон-Америка жуфтлиги 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди.

Иккинчи сетда Маррей-Пирс жавоб қайтарди - 6:4. Бироқ Недовесов - Галловей супер тай-брейкда ғалаба қозонди.

Икки соат давом этган баҳсда Недовесов ва Галловей 7 та эйс ва 9 та брейк-пойнтдан 3 тасини фойдаланишди. Маррей - Пирс 4 та эйс, 2 та брейкдан (9 та брейк) ошиб кета олмади.

Александр Недовесов – Роберт Галловейнинг чорак финалдаги рақиблари кейинроқ аниқланади.

Ўтган йили Антверпенда қозоғистонлик Александр Бублик яккалик баҳсларида чемпион бўлганди. Бу йил эса жароҳати сабаб Алматидаги худди шундай мусобақани ўтказиб юборди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Александр Шевченко Алмати турнирида Михаил Кукушкинни мағлуб этгани ҳақида ёзган эдик.

Шунингдек, Юлия Путинцева Хитойдаги мусобақанинг чорак финалига йўлланма олди.

Сўнгги хабарлар