Қозоғистонлик теннисчи Андрей Голубев Германиядаги турнирнинг ярим финалига чиқди

ASTANA.Kazinform - Қозоғистонлик теннисчи Андрей Голубев украиналик Денис Молчанов билан дуэтда Хайльбронн (Германия)даги турнирнинг жуфтлик баҳсларида чорак финал учрашувида ғалаба қозонди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
None

1/4 финалда Андрей Голубев ва Денис Молчановга франциялик Жонатан Эйссерик ва мексикалик Мигель Анхель Рейес-Варела рақиблик қилди. Учрашув икки сетда – 6:4, 7:6 ҳисобида қозоқ-украина дуэтининг ғалабаси билан якунланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андрей Голубев ва Денис Молчанов босниялик Дамир Жумхур ва россиялик Павел Котовни мағлуб этганди - 7:6, 6:3.

Хайльбронндаги турнирнинг соврин жамғармаси 145 000 еврони ташкил этади. Турнир ғолиблари 8 444 евро ишлаб олади ва ҳар бири 125 рейтинг очкосига эга бўлади.

Сўнгги хабарлар
telegram