Қозоғистонлик талабалар Туркия меҳмонхоналарида амалиёт ўташлари учун маош олади

Бу йил университет Туркияга 60 нафар талабани юборишни режалаштирган. Келажакда талабалар сони 300 нафарга етказилади.
Хориждаги тажрибага қўшимча равишда, Халқаро Туризм ва меҳмондўстлик университети ўз талабалари ва профессор-ўқитувчилари учун Туркиянинг учта университети билан академик мобиллик дастурини амалга оширади.
IUTH ректори Айдос Сакеновнинг Туркия олий таълим муассасалари ректорлари ва мамлакат меҳмонхона бизнесининг йирик вакиллари билан учрашувида келишувга эришилди.
«Туркия туризм соҳасида дунёнинг етакчи давлатларидан биридир. Шу туфайли, у ердаги меҳмонхоналарда ўқиш талабаларимиз учун тажрибаларини ошириш ва касбий ўсиш учун муҳим имконият демакдир. Малакали кадрлар тайёрлаш бизнинг асосий мақсадимиздир. Бундай ҳамкорлик ички туризм индустриясини ривожлантиришга катта ҳисса қўшади», - деди университет ректори Айдос Сакенов.