Қозоғистонлик спортчи оғир атлетика бўйича ЖЧ кумуш медали соҳибига айланди

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистонлик Нурдос Сабир Албаниянинг Дуррес шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида кумуш медаль совриндори бўлди. Бу ҳақда Kazinform мухбири хабар беради.

«Спортни ривожлантириш дирекцияси» матбуот хизмати хабарига кўра, қозоғистонлик оғир атлетикачи 89 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борди.

Икки кураш баҳслари якунига кўра, Нурдос 321 кг ни(145+176) забт этиб, кумуш медални қўлга киритди. У даст кўтаришда ғолиб бўлди, силтаб кўтаришда эса 2-ўринни эгаллади.

Бунгача 57 давлатдан жами 268 нафар оғир атлетикачи иштирок этаётган жаҳон чемпионатида Ерасил Саулебеков 73 кг (137+168) вазн тоифасида 305 кг натижа билан чемпион бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Таисия Алексеева оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

photo

photo

photo

photo

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram