Қозоғистонлик Ерасил Саулебеков оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ олтин медалини қўлга киритди

ASTANА. Kazinform - Қозоғистонлик оғир атлетикачи Ерасил Саулебеков ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
None

«Албанияда бўлиб ўтаёган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси саватчасига биринчи «олтин»ни Саулебеков Ерасил олиб келди! 73 килограмм вазн тоифасида спортчимизга тенг келадигани топилмади. Унинг натижаси: силтаб кўтаришда (137 килограмм), даст кўтаришда (168 килограмм), умумий ҳисобда (305 килограмм)», — дейилади Оғир атлетика федерацияси хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик яна икки спортчи – Арапбай Нурасил ва Дарья Балабюк жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган эди.

Фото: Sports.kz.


Сўнгги хабарлар