07:45, 17 Ноябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик сейсмологлар Хитойда зилзила қайд этди
ALMATY. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «СОМЭ» МЧЖ сейсмик станциялар тармоғи томонидан соат 06:36 да зилзила қайд этилди, деб хабар беради Kazinform.
«Зилзила эпицентри Алмати шаҳридан 340 км жануби-шарқда Хитой ҳудудида жойлашган. Зилзиланинг энергия класси 9.6. MPV магнитудаси 4,4. Эпицентр координаталари 41,30° Н 80,13° Э Чуқурлиги 5 км. Сезувчанлик ҳақида маълумот (MSK-64 шкаласи бўйича): йўқ», - деди Алмати жамоат бирлашмаси навбатчи оператори.
Фото: earninginmotion.com