Қозоғистонлик паралимпиячилар 22 та лицензияни қўлга киритдилар
ASTANА. Кazinform — Яна бир қозоғистонлик спортчи Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, қозоғистонлик спортчи Салтанат Абилқасимқизи параатлетика бўйича Париж-2024 лицензиясини қўлга киритди. У 100 м масофага югуриш бўйича Т35 тоифасида иштирок этади.
Бу Қозоғистоннинг параатлетика бўйича тўртинчи лицензиясидир. Бундан ташқари, Паралимпия ўйинларида спортнинг ушбу тури бўйича Дастан Муқашбеков, Жоламан Еламан ва Қайиржанова Гулбахитлар мамлакат шарафини ҳимоя қилади.
Ҳозирда Қозоғистон Паралимпия ўйинларида спортнинг 8 тури бўйича 22 та лицензия мавжуд.
Жумладан: парапауэрлифтинг (5), параатлетика (4), пара сузиш (4), ўтирган ҳолда ўйналадиган волейбол (1), парастол тенниси (1), паратаэквондо (3), параканоэ (2) ва параўқотиш(2).
XVII ёзги Париж—2024 Паралимпия ўйинлари 28 августдан 8 сентябргача бўлиб ўтади. Мусобақада спортнинг 23 тури бўйича 549 та медаллар жамланмаси ўйналади.