Қозоғистонлик Михаил Кукушкин АҚШдаги турнирнинг чорак финалига чиқди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик Михаил Кукушкин АҚШнинг Тайлер шаҳрида ўтказилган челленджер турнирида чорак финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
Фото: ktf.kz

Жаҳон рейтингида 296-ўринни эгаллаб турган қозоғистонлик теннисчи иккинчи босқичда дунё рейтингида 194-ўринни, мусобақанинг 4-ракеткаси, австралиялик Марк Полманс билан куч синашди.

Биринчи ўйинда австралиялик теннисчи устунлик кўрсатди - 6:2.

Шундан сўнг М.Кукушкин ўйин тизгинини ўз қўлига олишга муваффақ бўлди - 6:4, 6:2.

Икки соату 17 дақиқа давом этган мусобақада Михаил 12 та эйс амалга оширди ва бешта брейк-пойнтдан учтасини ўтказиб юбормади. Рақиб 13 та эйс, 2 та брейк (5 та брейк-пойнт) билан ажралиб турди.

Қозоғистонлик спортчи ярим финалга чиқиш учун дунёнинг 256-ракеткаси япониялик Юта Шимизу билан куч синашади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар