Қозоғистонлик мактаб ўқувчиси математика бўйича дунёдаги энг кучлилардан бирига айланди

None
Фото: Қостанай вилояти таълим бошқармаси
QOSTANAY. Kazinform - Қостанайлик мактаб ўқувчиси Жан Даутов математика бўйича халқаро олимпиадада бронза медалини қўлга киритиб, математика бўйича дунёдаги энг кучлилардан бирига айланди, дея хабар беради Kazinform мухбири вилоят таълим бошқармаси матбуот хизматига таяниб.

«2-13 июль кунлари Чиба (Япония) шаҳрида 64-Халқаро математика олимпиадаси бўлиб ўтди. Олимпиада натижаларига кўра «Билим-Инновацион» ихтисослаштирилган иқтидорли болалар мактаб-интернатининг 10-синф ўқувчиси Жан Даутов бронза медалига сазовор бўлди», - дейилади вазирлик хабарида.

Айни пайтда, бу ёш қостанайликнинг биринчи жиддий мукофоти эмас. Ушбу ўқув йилида Жан бир қатор медалларни қўлга киритди: мактаб ўқувчилари учун Республика олимпиадасининг «олтин», геометрия бўйича Эрон олимпиадаси, Халқаро Осиё-Тинч океани математика олимпиадаси, «Ипак йўли» халқаро олимпиадасининг «кумуши» ва Халқаро Жаутиков олимпиадаси, Болқон математика олимпиадасининг бронза медали.


Муаллиф: Жанна Мусабаева

Сўнгги хабарлар