10:12, 22 Май 2023 | GMT +5
Қозоғистонлик ўқувчи Далласда бўлиб ўтган ISEF – 2023 илмий лойиҳалар танловида ғолиб бўлди
ASTANA. Kazinform – Алматилик ўқувчи Сағин Жумадилдаев АҚШнинг Даллас шаҳрида ўтказилган дунёдаги энг нуфузли илмий лойиҳа танловларидан бири – International Science and Engineering Fairдан иккинчи ўрин билан қайтди, деб хабар беради Kazinform NIS матбуот хизматига таяниб.
Сағин «Математика» бўлимида «L-тромино-плитки» илмий лойиҳасини тақдим этди ва 1000 доллар мукофот олди.
Бундан ташқари, Кўкшетау шаҳридаги Интеллектуал мактаб ўқувчиси Асилхан Қали ҳам танловда иштирок этиб, «Aq Zhol» лойиҳасини тақдим этди. Бу - ҳайдовчининг ҳолати ва хатти-ҳаракатларини кузатиш имконини берувчи ва йўл-транспорт ҳодисалари сонини камайтиришга қаратилган видеорегистратор.
Эслатиб ўтамиз, International Science and Engineering Fair - 13 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирлар учун STEM лойиҳалари глобал танловидир. Халқаро тадбир ҳар йили бўлиб ўтади ва 100 мамлакатдан 2000 талаба орасидан энг яхшиларини танлаб олади.