Қозоғистонлик курашчилар Жаҳон кубогида иштирок этади

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик Жамила Бақбергенова ва Азамат Даулетбеков бугун, 10 декабр куни АҚШда старт оладиган эркин ва хотин-қизлар кураши бўйича жаҳон кубогида юлдузлар терма жамоаси таркибида иштирок этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Мусобақа регламентига кўра, жаҳон чемпионати рейтинги бўйича биринчи бешликдан жой олган жамоалар иштирок этади. Уларга юлдузли олтинчи жамоа қўшилади.

Юлдузли терма жамоада Қозоғистон шарафини Азамат Даулетбеков ва Жамила Бақбергенова ҳимоя қилади.

Биринчи босқич Астана вақти билан соат 22:00да, иккинчи босқич 03:00да, учинчи босқич 06:30да бошланади. Иккинчи ва учинчи босқичларда қозоғистонлик полвонлар куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатида хотин-қизлар курашида Жамила Бақбергенова кумуш, эркин кураш бўйича Азамат Даулетбеков бронза медалини қўлга киритган эди.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар