Қозоғистонлик курашчи ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди

Қазақстандық балуан жастар арасында әлем чемпионы атанды
Фото: UWW

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик Ислам Евлоев Испаниянинг Понтеведре шаҳрида кураш бўйича 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби бўлди.

Юнон-рум кураши бўйича 82 килограмм вазн тоифасида қозоғистонлик полвон энг яхши натижага эришди. Финалда И.Евлоев туркиялик Алперен Берберни 9:3 ҳисобида енгди.

Яна бир юнон-рум кураши устаси Юсуф Ашрапов 62 килограмм вазнда кумуш медални қўлга киритди. У олтин учун курашда эронлик Аҳмадрез Ноҳсен Нижодга имкониятни бой берди. Шунингдек, 60 килограмм вазн тоифасида бронза медали учун кечган баҳсда Ондасин Хамитов япониялик Кохаку Каназавани 9:0 ҳисобида енгди.

Шу тариқа, Қозоғистон ҳисобида айни пайтда ушбу чемпионатда бешта медаль бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик курашчилар жаҳон чемпионатида бронза медалларини қўлга киритгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар
telegram