Қозоғистонлик полвонлар жаҳон чемпионатида бронза медалларини қўлга киритди

Казахстанские борцы завоевали две медали чемпионата мира U20
Фото: Қозоғистон Республикаси МОҚ

ASTANA. Kazinform – Испаниянинг Понтеведра шаҳрида кураш бўйича 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Қозоғистон саватчасига иккита медаль тушди, деб хабар беради Olympic.kz.

Юнон-рум кураши бўйича 55 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Айбек Айтбеков ўз вазнида кучли учликка кирди. Айбек ўсмирлар финалида молдовалик Максим Сармановни 10:1 ҳисобида енгди. Бу вазнда олтин медални Эрон, кумуш медални америкалик курашчи қўлга киритган бўлса, яна бир бронза медали россиялик Алибек Амировга насиб этди.

87 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Темирлан Турдақин жаҳон чемпионатида энг яхшилар қаторидан жой олди. Темирлан бронза медали учун кечган жангда арманистонлик Рубен Геворгянни мағлуб этди. Яна бир бронза медали грузиялик полвонга насиб этди.

Сўнгги хабарлар
telegram