Қозоғистонлик каратэчилар Осиё чемпионатида яна 6 медални қўлга киритди

None
ASTANA. Kazinform – Малайзиянинг Малакка шаҳрида WKF каратэ бўйича катталар ўртасидаги ХІХ Осиё чемпионатида қозоғистонликлар яна олтита медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Спортни ривожлантириш дирекцияси матбуот хизмати хабарига кўра, мусобақанинг иккинчи кунида тажрибали Нурқанат Ажиканов (-75 кг) ва Қайсар Алписбай (-60 кг) кумите дастурида чемпион бўлди.

Мўлдир Жанбирбай (-50 кг) ва Гулмира Усенова (-55 кг) эса кумуш медални қўлга киритди.

Шунингдек, Данияр Юлдашев (-84 кг) ва Абилай Тўлтай (+84 кг) ўз вазнларида бронза медалига сазовор бўлди.

Айни пайтда Қозоғистон терма жамоаси 3 олтин, 3 кумуш, 4 бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаб турибди. Ундан кейин Эрон ва Иордания бормоқда.

Хитойнинг Ханьжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ўйинларига асосий тайёргарлик сифатида ўтказилаётган чемпионат якшанба куни якунланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олимпия ўйинлари совриндори Софья Берульцева Осиё чемпиони бўлгани ҳақида ёзган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар