Олимпиада совриндори Софья Берульцева Осиё чемпиони бўлди

None
ASTANA. Kazinform – Софья Берульцева Малайзиянинг Малакка шаҳрида WKF каратэ бўйича катталар ўртасида ўтказилган XIX Осиё чемпионати ғолиби бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қитъа миқёсидаги мусобақада дунёнинг 31 давлатидан 400 нафарга яқин татами устаси иштирок этяпти, деб хабар беради ҚР Спортни ривожлантириш дирексияси матбуот хизмати.

Улар орасида 19 нафар қозоғистонлик каратэчи юрт шарафини ҳимоя қиляпти.

Мусобақанинг биринчи кунида Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори, терма жамоа етакчиси Софья Берульцева 68 килограммдан ортиқ вазнда кумите дастури бўйича ғолибликни қўлга киритди.

Яна бир қозоғистонлик Дидар Амирали эса кумуш медални қўлга киритди. Кумите бўйича 55 кг вазн тоифасида Жоламан Биғабил, ката дастурида Лия Қошқарбаева кучли учликдан жой олди.

Осиё чемпионати 23 июлда якунланади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар