Қозоғистонлик Григорий Ломакин Мисрдаги турнирнинг чорак финалига чиқди

Қозоғистонлик Григорий Ломакин Мисрдаги турнирнинг чорак финалига чиқди
Фото: ktf.kz

Қозоғистонлик Григорий Ломакин Шарм-ал-Шайхда (Миср) ИТФ туркумига кирувчи турнирнинг чорак финалига чиқди, деб хабар бермоқда “Казинформ”.

Жаҳон рейтингида 794-ўринни эгаллаб турган Г.Ломакин иккинчи даврада жаҳон рейтингида 531-ўринни эгаллаб турган, мусобақанинг 6-ракеткаси украиналик Юрий Жавакян билан куч синашди.

Қизиқарли курашларга бой ўтган ўйинда қозоғистонлик теннисчи 7:6 (7:4), 3:6, 7:6 (8:6) ҳисобида зафар қучди.

Григорий Ломакин ярим финалга чиқиш учун дунё рейтингида 793-ўринни эгаллаб турган жанубий африкалик Алек Бекли билан беллашади.

Сўнгги хабарлар
telegram