Қозоғистонлик Григорий Ломакин Мисрдаги турнир ғолибига айланди

Қозоғистонлик Григорий Ломакин Мисрдаги турнир ғолибига айланди
Фото: ktf.kz

Қозоғистонлик Григорий Ломакин Шарм-аш-Шайх (Миср) шаҳрида ўтказилган ITF М15 туркумидаги турнирнинг жуфтлик баҳсларида чемпион бўлди. Бу ҳақда Кazinform агентлиги Қозоғистон теннис федерациясига таяниб хабар беради.

Россиялик Евгений Филиппов билан жуфтлик ҳосил қилган Ломакин финалда Италия-Сербия жуфтлиги Томассо Компануччи/Виктор Йовични умумий 6:2, 7:5 ҳисобида мағлуб этди.

Бу қозоғистонлик учун 2023 йилда жуфтлик баҳсларида қўлга киритилган учинчи ITF унвони бўлиб, Ломакин ITF шафелигидаги турнирларда жуфтлик баҳсларида жами 20 та совринни қўлга киритган.

Сўнгги хабарлар