Қозоғистонлик ёш теннисчилар жаҳон рейтингида ўз ўринларини яхшилади
Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, қозоғистонлик ёш теннисчилар рейтингдаги ўз ўринларини яхшилаб олишди.
Ерасил Ердилда ТОП-100 га яқинлашди, у ҳозирда 105-ўринда. Максим Батютенко – 120, Даниал Раҳматуллаев – 202, Виталий Зацепин – 209-ўринда келмоқда.
Яқинда Қарағандида бўлиб ўтган мусобақада ғолиб чиққан 15 ёшли Амир Омарханов 345 дан 269 га кўтарилди. Шунингдек, Илияс Маратули 308 (+55), Ерасил Бақтияр 875 (+64), Занғар Нурланули 907-ўринни эгаллади.
Қизлар ўртасида Сандуғаш Кенжебаева 80-ўринда, Асилжан Аристанбекова 132, Дана Байдаулет - 147, Айя Нупбай - 149, Инкар Дуйсебай - 411, Адеми Аманкелди - 446-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юлия Путинцева Абу-Дабида АҚШ чемпиони ғалаба қозонгани ҳақида ёзган эдик.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ
Фото - Қозоғистон теннис федерацияси