22:48, 13 Июнь 2023 | GMT +5
Қозоғистонлик ёш теннисчилар Қирғизистонда ўтказилган турнирда ғолибликни қўлга киритди
ASTANA. Kazinform – Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтказилган ITF Juniors J60 турнирида қозоғистонлик ёш теннисчилар муваффақиятли иштирок этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Қозоғистон теннис федерацияси маълумотига кўра, жуфтлик баҳсларида Инкар Дуйсебай ва Дамир Қалдибековлар чемпион бўлди.
Инкар финалда россиялик Екатерина Ходжаева билан бирга қозоғистонлик теннисчилар Адеми Аманкелди - Сати Аубакировани 6:2, 7:5 ҳисобида мағлуб этди.
Дамир россиялик Макар Кривочехова билан биргаликда ўзбекистонлик теннисчилар Илёс Аброров – Бекзод Неъматовдан устун келди – 6:3, 3:6, 10:6.
Яккалик баҳсларида Жақас Қозибақ финалгача етиб борди ва мусобақанинг учинчи ракеткаси Райан Кутхратга имкониятни бой берди – 5:7, 1:6.
Қизлар ўртасида Анастасия Кримкова чемпионлик учун кечган баҳсда Е.Ходжаевага ютқазди – 1:6, 4:6.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ