Қозоғистонлик ёш теннисчилар Албанияда ўтган мусобақада ғолибликни қўлга киритди

Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, бир ҳафта олдин ўтказилган худди шундай турнир каби, Кристина Крученко мутлақ чемпион бўлди.
К.Крученко яккалик баҳслари финалида италиялик Дилетта Д'Амачиони 2:6, 6:4, 6:1 ҳисобида мағлуб этди.
Жуфтликлар баҳсида эса Линара Болешева ва учрашувнинг биринчи ракеткалари италиялик Людовика Газалино - Дилетта Д'Амачио устидан 6:3, 3:6, 13:11 ҳисобида зафар қучди.
Испаниянинг Палманова шаҳрида 12 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги теннис бўйича иккинчи тоифали Тennis Еurope турнирида Амина Нурмахан финалга чиқди.
У фақат сўнгги баҳсда биринчи ракетка нидерландиялик Пиппе Феннисга ютқазди – 6:7, 5:7.
Ўзбекистоннинг Учқудук шаҳрида 18 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ITF World Juniors Tour мусобақаси якунланди. Бу ерда қозоғистонликлар жуфтлик баҳсларида бош соврин учун кураш олиб боришди.
Анастасия Кримкова ва Сатима Тореген Инкар Дуйсебай-Адеми Аманкелдини 0:6, 6:1, 10:7 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионлик унвонига сазовор бўлди.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси