13:15, 20 Февраль 2023 | GMT +6
Қозоғистонлик ёш теннисчи Покистондаги турнирда чемпион бўлди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик ёш теннисчи Таира Абдилдаева Покистонда ўсмирлар ўртасида ITF J30 турнири чемпиони бўлди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, Т.Абдилдаева россиялик Влада Гурлеева билан биргаликда финалда яна бир қозоғистонлик Анастасия Ким – хитойлик Си Джиншудан 7:5, 6:3 ҳисобида устун келди.
Таира Алмати теннис мактаби битирувчиси, 16 ёшда.
Яна бир қозоғистонлик Денис Евсеев Монтеррей (Мексика) челленджер беллашувининг саралаш баҳсларини муваффақиятли бошлади. У америкалик Эван Кингни мағлуб этди - 7:5, 6:3. Энди у саралашнинг финалида италиялик Стефано Наполитанони мағлуб этса, асосий баҳсга йўл олади.
Александр Бублик ҳам Франциянинг Марсел шаҳридаги мусобақада иштирок этади.
Элена Рибакина Дубай турнирини жуфтлик баҳсларида муваффақиятли бошлади.
Фото: ktf.kz
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ