Қозоғистонлик ёш теннисчи Испаниядаги турнирнинг мутлақ чемпиони бўлди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик Ева Коришева Испанияда таниқли теннисчи Хуан Карлос Ферреро академиясида ўтказилган 14 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида учинчи тоифали Tennis Europe турнирида мутлақ чемпион бўлди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, мусобақада АҚШ, Австралия, Руминия, Италия, Германия, Аргентина, Белгия каби давлатлардан кучли футболчилар иштирок этиб, куч синашди.

Ақтўбе теннис мактаби битирувчиси 13 ёшли Е.Коришева яккалик ва жуфтлик баҳсларида муваффақият қозонди.

Яккаликлар финалида Ева ушбу турнирнинг биринчи рақамли теннисчиси венгриялик Грета Немчекни 6:4, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

Жуфтлик баҳсларида яна бир қозоғистонлик Томирис Нуржан билан биргаликда Г.Немчек - Анастасия Преда жуфтлигидан устун келди – 6:2, 6:2.

Бу йил Ева Коришева учун муваффақиятли бўлди. У Tennis Europe сериясида ўтказилган 4 та турнирда ғолиб чиқди, улардан 3 таси яккалик баҳслари.

Муаллиф: Ғайса-Ғали Сейтақ

Сўнгги хабарлар