13:32, 13 Июнь 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик ёш теннисчи Грузиядаги турнирнинг мутлақ ғолиби бўлди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик Арсений Требухин Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида 14 ёшгача бўлганлар ўртасида ўтказилган учинчи тоифали мусобақанинг мутлақ ғолиби бўлди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Шахсий баҳсларда Алмати теннис мактаби битирувчиси турнирнинг биринчи ракеткаси россиялик Артем Семеновни 6:3, 6:1 ҳисобида мағлуб этди.
Бу унинг Европадаги биринчи чемпионлиги эди. А.Требухин, шунингдек, алматилик Родион Лукашов билан биргаликда финал жуфтлик баҳсларида россиялик Иван Макаров ва Мирослав Морозовни мағлуб этди – 7:5, 6:2.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анна Данилина Франциядаги турнир чемпиони бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси ҳам жаҳон рейтингида 37-ўринга кўтарилди.
Муаллиф: Елжан Ерали