Қозоғистоннинг энг яхши теннисчилари жаҳон рейтингида юқорига кўтарилишди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Профессионал теннисчилар уюшмаси (АТP) рейтингларининг жорий талқини эълон қилинди, деб хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.

Жаҳон рейтингида биринчи ўринни россиялик Даниил Медведев эгаллаб турибди, немис спортчиси Александр Зверев иккинчи ўринда, сербиялик Новак Жокович эса учинчи поғонага тушиб кетди.

Қозоғистонлик теннисчиларнинг энг кучлиси Александр Бублик бирданига беш позицияни ҳатлаб, 37-ўринни эгаллади. Михаил Кукушкин ҳам беш поғона юқорилаб - 161, Дмитрий Попко 195 (-11), Тимофей Скатов 231 (-24) ўринга жойлашди.

Жуфтликлар баҳсида Андрей Голубев 41-ўринга тушиб кетди, Александр Недовесов ўз позициясини уч поғонага яхшилади – 61, Бублик эса 184-ўринга тушиб кетди.

Сўнгги хабарлар
telegram