Қозоғистонлик ёш теннисчи Бокуда ўтказилган турнирда мутлақ чемпион бўлди

ASTANA. Kazinform – Бокуда Ҳайдар Алиев хотирасига бағишланган 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ITF Juniors турнири якунланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
Фото: ktf.kz

Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу мусобақада Жақас Қозибақ мутлақ чемпион бўлди.

Финалда Жақас ҳамюрти Виталий Зацепинни мағлуб этди - 6:3, 3:0. Иккинчи партияда жароҳат олган Виталий мусобақани давом эттиришдан бош тортди.

Ж.Қозибақ В.Зацепин билан бирга туркиялик Бедир ва Бейбели устидан ғалаба қозонди - 6:2, 6:2.

Мазкур баҳсда қозоғистонлик Ульяна Романова россиялик Кира Батайкина билан жуфтлик баҳсларида ғалаба қозонди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар