Қозоғистонлик Елена Рибакина илк бор жаҳон рейтингида кучли ўнталикка киради

ASTANА. Кazinform – Қозоғистонлик Елена Рибакина ўз спорт фаолиятида илк бор жаҳон рейтингида кучли ўнталикка киради, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Аёллар теннис ассоциацияси (WТА) келаси душанба куни рейтингни янгилайди.

Қозоғистон теннис федерациясининг хабар беришича, Елена Рибакина Австралия очиқ чемпионати финалига чиққанидан сўнг дарҳол 25-ўриндан 10-ўринга кўтарилди.

Бу Е. Рибакина учун рекорд бўлади. Унинг аввалги энг яхши натижаси 12-ўрин эди.

Эслатиб ўтамиз, Елена Рибакина илк бор Австралия очиқ чемпионати финалига чиқди.

Финалга қадар етиб борган Елена Рибакина 1 миллион доллардан ортиқ даромад ишлаб топди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар