Қозоғистонлик Елена Рибакина Дубайда дунёнинг бешинчи ракеткасини мағлуб этди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик Елена Рибакина Дубайда (БАА) ўтказилаётган World Tennis League жамоавий турнирининг гуруҳ босқичида дунёнинг 5-ракеткаси, Беларусь вакили Арина Соболенкони мағлуб этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Қаршиғалар» гуруҳида тўп сураётган Е.Рибакина «Сунқарлар» жамоасидан рақибини 0:6, 6:1, 10:6 ҳисобида мағлуб этди.

Қарийб бир соат давом этган баҳсда қозоғистонлик теннисчи 6 та эйс амалга оширди ва 4 та брейк-пойнтдан 2 тасидан фойдаланди. А. Соболенко 2 та эйс ва 3 та брейк билан ажралиб турди.

Энди Е.Рибакина германиялик Александр Зверев билан биргаликда 22 декабр куни микст мусобақасида канадаликлар Феликс Оже-Альяссим ва Эжени Бушар билан учрашади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар