Қозоғистонлик Денис Евсеев Швециядаги турнирнинг чорак финалига чиқди

Евсеев
Фото: Sports.kz

Қозоғистонлик теннисчи Денис Евсеев Швециянинг Дандерюд шаҳрида ўтказилаётган “Челленжер” сериясининг ёпиқ иншоотлардаги жуфтлик баҳслари турнирининг биринчи даврасида иштирок этди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Sports.kzга таяниб.

Австриялик спортчи Максимилиан Нойхрист билан жуфтлик ҳосил қилган қозоғистонлик теннисчи маҳаллий Тони Бладелиус – Карл Фрайберг жуфтлиги билан учрашди ва икки сетда умумий 7:5, 6:1 ҳисобида зафар қучди. Теннисчилар ўртасидаги ўйин роппа-роса бир соат давом этди.

Сўнгги хабарлар
telegram