18:06, 18 Май 2022 | GMT +6
Қозоғистонлик боксчи Алуа Балқибекова жаҳон чемпионати финалига чиқди
ISTANBUL. Kazinform - Қозоғистонлик Алуа Балқибекова Истанбулда ўтказилаётган жаҳон чемпионати финалига чиқди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
48 килограмм вазн тоифасида Осиё чемпиони А.Балқибекова ярим финалда болгариялик Севда Асанова билан куч синашди.
Биринчи раунддаёқ Алуа оғир зарбалар эвазига рақибини нокаутга учратди.
Финалда Алуа Балқибекова туркиялик Айсе Чагирир билан олтин медаль учун курашади.
Яна бир қозоғистонлик боксчи Жайна Шекербекова бронза медалини қўлга киритди.
У 52 килограмм вазн тоифасида таиландлик Джутамас Джитпонг билан куч синашди. Ушбу жангда ҳакамлар қарори билан ғалаба таиланд боксчисига насиб этди - 1:4.
Бугун яна уч нафар қозоғистонлик спортчи ярим финалда баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 5 нафар қозоғистонлик боксчи жаҳон чемпионатининг ярим финалига йўл олгани ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Елжан Ерали