Қозоғистонлик Бахтиёр Зайнутдинов «Бешиктош» сафида илк ўйинини ўтказди ва ўзининг илк голини киритди
Ушбу тарихий лаҳза Туркия клубининг Конференциялар лигаси плей-офф босқичида Украинанинг «Динамо Киев» жамоасига қарши учрашувида қайд этилди.
Қозоғистонлик футболчи иккинчи бўлимнинг 46-дақиқасида жамоадоши Артур Масуакуни алмаштирди. Конго Демократик Республикаси футболчиси биринчи бўлимда олган жароҳати туфайли ўйинни давом эттира олмади.
Учрашувнинг 95-дақиқасида у рақиб жамоа дарвозасини аниқ нишонга олди ва ғалаба келтирди.
Учрашувда «Бешиктош» 3:2 ҳисобида зафар қучди.
Жавоб учрашуви 31 август куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Зайнутдинов шу йилнинг 18 август куни Истанбул клуби билан шартнома имзолаган эди. У янги жамоасида 2027 йилнинг 30 июнига қадар ўйнаши мумкин.
Бахтиёр Зайнутдинов 1998 йил 2 апрелда туғилган. Бунгача у Қозоғистоннинг «Тараз», «Астана», Россиянинг «Ростов» ва ЦСКА жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Эслатиб ўтамиз, «Астана» Конферентсиялар лигаси плей-офф босқичидаги илк ўйинида ғалаба қозонди.
Муаллиф: Адилжан Умбет