08:10, 25 Август 2023 | GMT +5
Конференциялар лигаси: «Астана» жамоаси ғалаба қозонди
ASTANА. Кazinform – Қозоғистоннинг «Астана» жамоаси Конференсиялар лигасининг плей-офф босқичидаги илк ўйинини ўтказди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Пойтахтлик «Астана» ўз майдонида Албаниянинг «Партизани» жамоасини қабул қилди.
Учрашув давомида Қозоғистон терма жамоаси устунлик қилди. Ўйиннинг 41-дақиқасида пойтахт клубидан Степан Лончар рақиб дарвозазини ишғол қилди.
Иккинчи бўлимда ҳакам ўйиндан ташқарида ҳолатда бўлгани учун «Астана»нинг учта голини ҳисобга олмади.
Натижада «Астана» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Муаллиф: Адилжан Умбет