Қозоғистонлик Александр Бублик Штутгартдаги турнирнинг чорак финалига чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонлик Александр Бублик Штутгартда (Германия) АТP 250 турнирининг жуфтлик баҳсларида чорак финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Соврин жамғармаси 770 минг еврони ташкил қилувчи мусобақада А.Бублик австралиялик Ник Кириос билан илк учрашувини австриялик Филипп Освальд – мексикалик Ханс Хач Вердуго жуфтлигига қарши ўтказди.

Қозоғистон-Австралия жуфтлиги 6:2, 6:4 ҳисобида зафар қучди. Уларнинг чорак финалдаги рақиблари кейинроқ аниқланади. Бугун Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 42-ракеткаси Александр Бублик яккалик баҳсларида иштирок этади. Унинг биринчи рақиби америкалик Денис Кудла бўлиб, у дунё рейтингида 77-ўринни эгаллаб турибди.

Аввалроқ, Рафаэль Надаль ўн тўртинчи бор Ролан Гаррос турнирида ғолиб чиққани, Туркистонда янги теннис маркази қурилгани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Елжан Ерали


Сўнгги хабарлар